AҚШлик ўзбек инвестори билан ҳамкорликда Жиззахда “Бибихоним қўрғонлари” тематик парки қурилади

0
376
марта кўрилган.

АҚШлик ватандошимиз – “GMFR Global” компанияси президенти Диловар Ғулом ва унинг ҳамкорлари билан олиб борилган мулоқотлар натижасида Жиззах вилоятида янги туризм маршрути “Бибихоним қўрғонлари” тематик паркини барпо этиш лойиҳасига старт берилди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Aмерикалик ватандошимиз билан олиб борилган ишларнинг илк натижаси сифатида жорий йилнинг 4 июнь куни Жиззах вилоятида янги туризм маршрути “Бибихоним қўрғонлари” тематик паркини барпо этиш лойиҳасига старт берилди. Мазкур лойиҳанинг мақсади – XIV асрга оид Бибихоним (Сароймулкхоним) қалъасини ва Сарбозор карвонсаройини туристик маршрутга айлантириш, тарихий ёдгорликлар топилган ашёлар асосида “Янги Хонимқўрғон музейи”ни ташкил қилиш ҳамда қатор туризм инфратузилмаси объектларини барпо қилишдан иборат.

Бундан ташқари, ташриф давомида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва маҳаллий давлат органлари вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда Жиззах вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, туризм инфратузилмасини янада яхшилашга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек бошқа соҳалардаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Aйдар-Aрнасой кўллар тизими атрофида дам олиш масканлари ҳамда Ш.Рашидов туманида меҳмонхона ва дам олиш мажмуасини барпо этиш каби лойиҳалар кўриб чиқилиб, мазкур лойиҳаларга хорижий инвестиция киритиш белгилаб олинди.

Қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан хориждаги ватандошларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга янада фаол жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Ўзбекистон — менинг Ватаним, Она юртимга илк маротаба ташриф буюрдим ва ўзгача туйғуни ҳис этдим. Ватаним олдида кўплаб ишлар қилишим кераклигини англаган ҳолда бир қатор лойиҳаларга ўз сармояларимни киритмоқдаман. Ўйлайманки, бу каби лойиҳалар яқин келажакда халқимиз турмуш даражасини оширишга, туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади. Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, биз хорижда яшаётган мен каби ватандошлар билан биргаликда Ўзбекистонни янада тараққий еттиришга бел боғлаганмиз, – дейди AҚШлик ватандошимиз – GMFR Global компанияси президенти Диловар Ғулом.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.