Aйдар-Aрнасой кўллар тизими атрофида экотуризм ривожлантирилади

0
389
марта кўрилган.

Айдар-Aрнасой кўллар тизими ҳудудида ҳаваскор ва спорт туризми ривожлантирилади, деб хабар берилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида.

Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд, зеро мамлакат барча сайёҳлар учун жозибали бўлган экотуристик йўналишларнинг ноёб ва барқарор тармоқларига эга. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатда 8 та қўриқхона, 2 та табиий миллий парк, 1 та биосфера резервати, 12 та заҳира ва 7 та табиат ёдгорлиги бор.

Республикада бу йўналишда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, шулардан бири Aйдар-Aрнасой кўллар тизимини ривожлантириш ҳисобланади. 2019-йилнинг 23-апрелида мамлакат ҳукумати томонидан сайёҳларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 347-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу ҳужжат Aйдар-Aрнасой кўллар тизими биологик ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади.

Қарор аҳолининг балиқ маҳсулотига бўлган талабини қондириш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш, ҳудуднинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш назарда тутилган.

Қарорнинг асосий мақсадларидан бири хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, экотуризм ва табиат муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиришни инобатга олган ҳолда, республикада экологик туризмни ривожлантиришга доир истиқболли лойиҳалар, механизмлар ва жиҳозлар бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш ҳудуд аҳолиси турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳамда инвестициялар йўналишидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.