Буюк Британияликлар – энг семиз халқ

0
244
марта кўрилган.

Ғарбий Европа давлатлари ичида  аҳолиси энг кўп ортиқча вазнга эга бўлган мамлакат бу Буюк Британия эканлиги маълум бўлди, деб хабар беради BBC хизмати.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳисоботига кўра, мамлакатда охирги 20 йилда семириш нисбати икки баробарга ошган ва бугун катталарнинг 63 фоизи ортиқча вазнга эга.

Бугунги кунда Буюк Британия семизликдан азият чекувчи дунёдаги 5 та мамлакатнинг бирига кириб, аҳоли ўртасида семизлик даражаси 1990-йиллардан буён 92 фоизга ошган. Бу кўрсаткич билан эса Қўшма Штатларни ҳам ортда қолдирган ( АҚШда 65% га ошган).

“Семизлик бу сурункали касалликлар, айниқса, юқори қон босими, холестерин, диабет, юрак-қон, томир касалликлари деганидир”, дейилади Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳисоботида.

Семизликдан азият чекувчи давлатлар қаторига кирувчи Австралия ва Канада сўнгги йилларда семириш даражасини камайтиришга эришди. Бироқ, Буюк Британияда эса акс ҳолат кузатилмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.