Чилпиқ қалъа — қадимий зардуштийлик ёдгорлиги

0
48
марта кўрилган.

Қадимий зардуштийлик ёдгорлиги —Чилпиқ қалъанинг ёши 2200 йилдан ортиқ. Чилпиқ — бу 15 метр баландликдаги 65 метр диаметрга эга томсиз думалоқ минора бўлиб, Нукусдан 43 км масофадаги табиий ясси тепаликнинг чўққисида жойлашган.

Мазкур тепалик Зардуштийлар даврида марҳумларни минора ичида ёввойи қушларга ем учун қолдириладиган жой бўлган. Қушлар томонидан суяклар тозалангач,  қолдиқлари ерга кўмилган. Ушбу дафн этиш усули зардуштийлик фалсафаси билан боғлиқ бўлиб, атроф-муҳитни асрашга  қаратилган.. Кейинчалик Хоразмшохлар даврида ушбу ёдгорлик ҳарбий мақсадда яъни  кузатув  минораси сифатида фойдаланилган.

Бу ерларга арабларнинг келиши (VII аср) биланоқ, минора қайта қурилган, сўнгра, IX-X асрларда қадимий Хоразмнинг гуллаган вақтларида яна таъмирланган. Бир қатор тадқиқотчи олимларнинг фикрича, хоразмликлар Чилпиқдан Хоразмшоҳлар давлатининг бошқа қалъалари билан бир қаторда хабар етказиш ва мудофаа минораси сифатида фойдаланишган. “Чилпиқ” Қорақалпоғистоннинг ёрқин ёдгорликларидан бири ҳисобланиб, ҳатто республика гербида ҳам унинг тасвири акс эттирилган.

Ушбу ёдгорликнинг ҳозирги кундаги ҳолати ачинарли албатта, аммо у ўзига сайёҳларни жалб этувчи маскандир. Чунки айнан зардўштийлар давридан сақланиб қолган ушбу тепаликни кўриш ва юқоридан ҳудудни томоша қилиб унинг тарихини эшитишга кўпчилик қизиқади.

Табиат ходисалари туфайли  қадимги давр лой пахсаларидан  ёдгорликнинг тахминан 20-30 фоизи сақланиб қолган. Туризмни ривожлантириш мақсадида “Чилпиқ” ёдгорлиги ёнида хунарманд ўтовлари, автотураргоҳ  ва тепаликка чиқиш учун махсус зинапоялар барпо этиш режалаштирилган.

gujum. uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.