Денгиз остида тушлик

0
521
марта кўрилган.

Денгиз остида сув мавжудотлари билан ёнма-ён денгиз маҳсулотлари тановвул қилишга нима дейсиз?
2019 йилда Норвегияда “Андер” деб аталувчи дунёдаги энг йирик сувости ресторани қурилади, деб хабар беради Euronews ахборот хизмати.

Ресторан дизайни Мисрдаги Искандария кутубхонаси ва Норвегия миллий опера биносини лойиҳалаштирган меъморлар томонидан ишлаб чиқилган. Уларнинг айтишича, ресторан ташриф буюрувчилар учун хавфсиз бўлади. 1 метр қалинликдаги бетон деворлар сув босими ва ҳар қандай тўлқинга чидайди. Баландлиги 11 метр бўлган акрил ойналар эса сув ости жонзотлари ва гўзал фаунасини кўрсатиб туради.

Юз киши учун мўлжалланган бу ресторан уч қаватдан иборат бўлиб, у дунёдаги энг йирик сув ости иншооти бўлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.