Дунёдаги ва Ўзбекистондаги илк энг баланд чархпалаклар

0
272
марта кўрилган.

Илк чархпалакни қуриш ғояси америкалик архитектор Жорж Фэррисга тегишли. У 1893 йилда Чикагода ўтказилган бутунжаҳон кўргазмасига бағишлаб илк чархпалакни бунёд этди.

Бу Парижда барпо этилган Эйфелга жавоб эди. Унинг баландлиги ўша пайтдаги рекорд даражада – 80 метрга тенг эди. Оғирлиги 2000 тонна бўлган улкан иншоатни ҳар бири 1000 от кучига тенг бўлган иккита пар машинаси ҳаракатга келтирган. Ушбу чархпалакда 36 та кабинка бўлиб, у 20 та ўриндиқли ва 40 та туриб томоша қилувчилар учун мўлжалланган. У бир пайтнинг ўзида 2160 кишини ўз бағрига сиғдира олган. Чархпалак қанчалик омадли лойиҳа бўлмасин Эйфелнинг соясида қолиб кетаверган. 

Ҳозирда ҳар бир давлатда баланд чархпалаклар бор ва у кишиларнинг ёқимли ҳордиқ чиқаришига хизмат қилиб келмоқда. 

Ўзбекистондаги энг баланд чархпалак Тошкент шаҳрида 2018 йил 22 декабрь куни фойдаланишга топширилди. «Anhor-Lokomotiv» боғи яқинида қурилган иншоатнинг баландлиги 72 метрни ташкил этади ва ўз бағрига бир вақтнинг ўзида 272 кишини сиғдира олади.

 Унда 48 та ёпиқ кабиналар мавжуд. Шундан 8 таси “ВИП” турда бўлиб, унинг оддий кабиналардан фарқи тўрт кишига мўлжалланган ва юмшоқ ўриндиқлар билан жиҳозланган. Оддий кабиналар эса ўз ичига 6 кишини сиғдиради. Чархпалак 12 дақиқада тўлиқ айланиб улгуради.

Чархпалакка кундузи ҳам кечаси ҳам чиқиш бирдек мароқли. Юқоридан Тошкентнинг энг кўркам манзараларини томоша қилишингиз мумкин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.