“Интермузей” халкаро фестивалида илк бор “Ичан калъа” музей-қўриқхонаси иштирок этади

0
344
марта кўрилган.

Россия Федерацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган “Интермузей-2019” халкаро фестивалида илк бор “Ичан калъа” музей-қўриқхонаси ўзининг Smart-музейи билан иштирок этади. Мазкур фестиваль 2019 йил 30 май — 2 июнь кунлари Москва шаҳрининг «Манеж» Марказий кўргазмалар залида ўтказилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, мазкур фестиваль музей соҳасида йилнинг асосий тадбирларидан биридир. “Интермузей” халкаро фестивали экспозиция қисмидан, бизнес ва маданий дастурлар, шунингдек, иштирокчи музейлар ўртасида кўрик-танловлардан иборат.  Фестиваль ҳар йили Россия ва яқин ҳамда узоқ хориж мамлакатлардан 400 дан зиёд музейларни, шунингдек, 3000 дан ортиқ профессионал музей ходимларини бирлаштиради.

Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш, чет эллик индивидуал сайёҳларга қулайлик яратиш, сайёҳат таъсуротларини эслаб қолиш ва туристик манзилларига эътиборни ошириш мақсадида май ойининг бошида “Ичан калъа” музей-қўриқхонасида жорий этилган  Nazzar инновацион дастури асосидаги Smart-музейларининг  “Интермузей” халкаро фестивалида тақдимоти бўлиб ўтади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.