Лондонда автобуслар қаҳва чиқиндисидан тайёрланган биоёқилғида ҳаракатланмоқда

0
250
марта кўрилган.

Лондонда баъзи жамоат транспортлари қаҳва чиқиндисидан тайёрланган биоёқилғида юра бошлади, дея хабар беради BBC ахборот хизмати. Бу биоёқилғи кофе чиқиндисидан олинган ёғ билан  дизел ёғи аралашмасидан тайёрланган.

“Bio-Bean”  технология компанияси хабар беришича, компания автобусларни йил давомида кофе ёғи билан узликсиз таъминлай олиш қобилиятига эга бўлиб, шу кунгача 6000 литр қаҳва ёғи ишлаб чиқарган.

Маълумотларга қараганда, Буюк Британияда бир кунда 55 миллион финжон қаҳва истеъмол қилинади. Биргина Лондонда йилига 200 минг тонна қаҳва чиқиндиси чиқаради. “Bio-Bean” компанияси эса қаҳвахона ва қаҳва фабрикалардан қаҳва чиқиндисини олади ва ундан ёғ, сўнгра B20 биоёқилғисини тайёрлайди.

«Бу чиқиндилардан унумли фойдаланиш мумкинлигини исботлайди», дейди  компания асосчиси Артур Кей.

Лондон Транспорт идорасининг маълум қилишича эса, шаҳарда транспорт эмиссиясини камайтириш учун тобора кўпроқ биоёқилғидан фойдаланишга ўтилмоқда.

Бугунгача пойтахтда ўсимлик ва ҳайвон ёғи чиқиндисидан тайёрланган биоёқилги аллақачон 9500 дан ортиқ автобуслар ҳаракатланиши учун ишлатилган.

Суврат  BBC ахборот хизматидан олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.