“Маде ин Узбекистан” миллий маҳсулотлар кўргазмаси

0
207
марта кўрилган.

Минск шаҳрида  29-июль — 2-август кунлари Ўзбекистон ва Беларус республикалари ҳудудлари форуми ҳамда “Маде ин Узбекистан” миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аққулов бошчилигидаги делегация вакиллари Беларуснинг йирик саноат корхоналари касаба уюшмалари ва туристик фирмалари раҳбарлари билан учрашишди. Учрашув давомида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ҳамда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти акс этган кўргазма тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, тадбирлар доирасида “Ўзбекистон ва Беларус республикалари ўртасида маданий-гуманитар, ахборот-коммуникация ва илмий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида конференция, шунингдек буюк ўзбек мутафаккири Алишер Навоий бюст ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.