Ўзбекистон илк маротаба “Магнифест-2019” халқаро фестивалида иштирок этди

0
179
марта кўрилган.

Куни кеча Германиянинг Брауншвейг шаҳрида ўтказилган “Магнифест-2019” халқаро фестивалида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб этилди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

“Магнифест” халқаро фестивали деярли бир аср давомида ўтказилиб келинаётган, мусиқий ва гастрономик намойишлар билан танилган йирик халқ сайлларидан биридир. Мазкур фестивалга ҳар йили Германия ва қўшни Европа мамлакатларидан 150 мингдан зиёд аҳоли ташриф буюради. Жорий йилда ўтказилаётган “Магнифест” халқаро фестивалида Ўзбекистон илк маротаба иштирок этди. Фестиваль 3 кун давом этиб, унда “Суғдиёна” ўзбек давлат миллий чолғулари камер оркестри ҳам қатнашди. Фестиваль доирасида юртдошларимиз томонидан ижро этилаётган миллий куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашиб, катта қизиқиш уйғотди. “Магнифест” фестивали Ўзбекистонни хорижда танитиш, жумладан мамлакат туризмини тарғиб этишда муҳим ўрин тутади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.