Ўзбекистонда биринчи бора қўлга ўргатилган дельфинлар томошаси

0
113
марта кўрилган.

– Ўзбек давлат циркида ажойиб янгилик! Бир йиллик саъй-ҳаракатлардан кейин ниҳоят  ўргатилган сув мавжудотлари  томошасини бошлайдиган кунлар ҳам келди,– дейди Ўзбекистондаги дельфин-шоу раҳбари Абдулазиз Ҳусанов.

Ўзбекистонда илк бора уюштирилаётган “Дельфинлар шоу”сини ўтказиш учун 3 та дельфин, 2 та денгиз мушуги ва бир дона денгиз арслони келтирилган. Жониворларнинг умумий вазни 2 315 килограммни ташкил этади.

“Қизил китоб”га киритилган сут эмизувчи ўта нозик сув жониворларини боқиш учун барча емишлари денгиздан келтирилмоқда. Шунингдек, циркда дельфинлар яшаши учун зарурат бўлган ҳовуз сувининг ҳароратини ҳам талаб даражасида амалга оширилди.

“Дельфин-шоу” барчага, айниқса, болажонларимизга катта қувонч бағшида этади, деган умиддамиз”, – дейди ташкилотчилар.

Ж. Саъдуллаев

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.