Ўзбекистонда «Open Air Саҳро симфонияси» концерт дастури ўтказилади

0
362
марта кўрилган.

 Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида 18-27 июнь кунлари катта мусиқий лойиҳа «Open Air Саҳро симфонияси» бўлиб ўтади, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Aнъанага айланган лойиҳа Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг жонли концертлари ва миллий эстрада санъатининг моҳир ва ёш санъаткорлари чиқишларини ўзида мужассамлаштирган.

«Open Air Саҳро симфонияси» Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи марказий майдонида бошланади. Мусиқа карвони концертлар билан Хива, Термиз, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий ва санъат майдонларида йўлини давом эттиради.

Дастурлар ҳар бир вилоятнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда махсус тузилган. Концерт дастури мумтоз асарлар, машҳур романтик куйлар ва опера мусиқалари, фильм мусиқалари, рақс композицияларининг асл танловлари, томошабинлар учун кутилмаган совға ва яна кўплаб қизиқарли туҳфаларни қамраб олган беш турдаги шоудан иборат.

«Open Music» жаҳоннинг турли халқлари маданиятида акс етган, умуминсоний қадриятларни тасдиқлашга қаратилган кенг кўламли дастур бўлиб, у табиат ҳамда санъат уйғунлигини ўзига хос инновацион мультимедиа шаклида концерт орқали тақдим этиши орқали томошабинларни жалб этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.