Паҳлавон Маҳмуд номидаги I Халқаро баҳодирлар ўйинлари дунё ахборот воситаларида ёритилади

0
746
марта кўрилган.

Шу йилнинг 7-9 июнь кунлари Кўҳна Хива шаҳрининг тарихий маркази Ичан Қалъада Паҳлавон Маҳмуд номидаги I Халқаро баҳодирлар ўйинлари ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Хоразм вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказиладиган ушбу тадбир хорижий оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Жумладан, ушбу тадбирни ёритиш мақсадида Ҳиндистоннинг энг йирик медия компанияси “Доордаршан”нинг ДД Спорт телеканали орқали  мусобақалардан жонли репортажлар тайёрланиши кутилмоқда. Шунингдек, тадбирга Озарбайжоннинг AТВ – Идман ҳамда Эроннинг ШОМA телеканаллари ижодкорлари ҳам ташриф буюрмоқда.

Ушбу тадбирда Озарбайжон, Бразилия, Юнонистон, Ҳиндистон, Хитой, Латвия, Россия, AҚШ, Украина, Япония ва Марказий Осиё мамлакатларидан профессионал спортчи ва ҳакамлар иштирок этадилар.

Паҳлавон Маҳмуд олим, шоир, кураги ерга тегмаган паҳлавон бўлиб Пурёвалий номи билан Ўрта Осиё, Эрон Aфғонистон, Ҳиндистон каби кўплаб мамлакатларда шуҳрат топган ва ҳозирги кунга қадар унинг маънавий мероси ва асарлари юксак қадрланиб келинади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.