ПИРОТЕХНИКА САВДОСИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

0
247
марта кўрилган.

Янги йил байрами айниқса, болаларга завқ-шавқ бағишлайди. Гўзалликлар, ажойиботлар, турфа ғаройиботлар оламида яшайдилар. Уларнинг қалбини эртакнома кенгликлар, самимийлик қуршаб олади. Ана шундай самимият оламида яшовчи болажонларимизнинг қизиқувчанлигидан  фойдаланиб, пақилдоқлар сотиб,  байрам баҳона пул ишлаб олишга уринувчи кимсалар ҳам йўқ эмас.. Болаларимиз соғлиғи, ҳаётининг хавфсизлигию байрамнинг осойишта ўтишини  ўйламасдан, ўз нафсининг қурбони бўлувчи кимсалар ҳамон топилади.

Хоразм вилояти Солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан вилоят ҳудудида ўтказилган тадбир давомида ҳанузгача пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганларнинг борлиги аниқланди. Тадбир давомида 1 миллион 250 минг сўмлик пиротехника воситалари савдосининг олди олинди.

Қонунчиликка биноан пиротехника воситалари билан савдо қилиш таъқиқланишига қарамасдан фуқаро Б.Р. пиротехника воситалари билан савдо қилаётгани аниқланди. Сотиш учун мўлжаллаб қўйган 600 дона 250 минг сўмлик пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Шунингдек, 2000 йилда туғилган У.Б. ҳам пиротехника воситаларини мўмай даромад эвазига пуллаш пайида бўлиб турган пайтида солиқ идоралари ходимлари томонидан фош этилиб, 1 миллион сўмлик пиротехника воситалари ҳужжатлаштирилди.

Ҳар йили Янги йил байрами олдидан мутасадди ташкилотлар томонидан аҳоли орасида пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, савдоси билан шуғулланиш каби ҳолатлар қонун билан чегаралангани, бундай ишга қўл урган шахслар жавобгарликка тортилиши хусусида тушунтириш ишлари олиб борилади. Афсуски, кўнгилсиз оқибатларга, айрим ҳолларда ҳатто, инсон ҳаётига зомин бўлишгача бўлган салбий ҳолатларни келтириб чиқарадиган бундай воситалар билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар кам бўлсада ҳали-ҳануз учрамоқда.   Азизлар юртимиз тинчлигини, хонадонларимиз осойишталигини, болажонларимиз соғлигини ўйлайлик.

Ромон Атажонов,

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.