Қадимда Хива миноралари қандай вазифани бажарган?

0
281
марта кўрилган.

Қадим Хива очиқ осмон остидаги  қадимий ва  беқиёс гўзал шаҳри. Бу маскандаги мовий гумбазлар кўзни қамаштиради.

Очиқ осмон остидаги музей-шаҳарнинг яна бир ўзига хослиги шундаки,  шаҳардаги кўҳна обидаларни минораларсиз тасаввур этиш қийин.

Минора сўзи араб тилида — маёқ, машъал маъноларини англатади. Мозийда миноралар карвонлар учун “маёқ” вазифасини ўтаган.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, ХХ аср бошларида Хивадаги ҳар бир масжид ва мадраса ёнида минора бўлган.

Ҳозирги кунда Хивадаги миноралар сони ўн иккитани ташкил этади.   

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.