Саратон ҳужайраларини аниқловчи микроскоп ихтиро қилинди

0
339
марта кўрилган.

“Google” мутахассислари тўқималар намуналарида саратон белгиларини аниқлашга ёрдам берувчи тўлдирилган реаллик экранига эга интерактив микроскопни ихтиро қилишди.

Қурилма реал вақт режимида камерадан олинган тасвирни сканерлайди ва хавфли ўсимталар бўлган ҳудудларни қайд этади. Ишлаб чиқарувчилар янги қурилмани ҳар йили бўлиб ўтадиган AACR конференциясида намойиш қилишди. “Google Brain” техник раҳбари Мартин Стумпе бундай микроскоп яратишда машина таълимини қўллаш ҳақида сўзлади.

Ишлаб чиқарувчилар қурилманинг окуляри ва объективи ўртасига икки модулни жойлаштиришга қарор қилишди. Биринчи модуль ёруғлик нурларининг бир қисмини ярим шаффоф шиша орқали ўтказади. Уларнинг бир қисми эса фотоматрицада акс этади. Иккинчи модуль суратни лойиҳалаштиради ва уни намуна тасвирига қўяди. Шундан сўнг алгоритм ушбу тўқима тасвирини қайта ишлайди. Дастурда нуқсонларнинг бир неча турини таҳлил қилиш мумкин. Бироқ, “Google” мутахассислари кўкрак бези саратони ва простата саратони метастаз (саратон хужайраларининг бошқа аъзоларга тарқаб кетиши)ларига диққатни қаратишди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.