Сигирларга фитнес-трекер нега керак?

0
330
марта кўрилган.

Шотландиялик Брайн Ютерап исмли фермер смартфонига   ўрнатилган сенсорлар орқали ўз хўжалигидаги жониворлар соғлиги ҳақида маълумот келиб туради. Симсиз тизимда ишловчи  қурилма ҳар бир сигирнинг бўйнига осилган бўлиб, европалик аграном ва муҳандислар томонидан йўлга қўйилган бу инновацион тажриба қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам беради, — деб ёзади Euronews ахборот хизмати мухбири Денис Локтев. 

Трекер сигирлар иштаҳаси ошгани ёки пасайгани ҳақида смартфонга хабар юборади.  Буни сигирларнинг овқатланиш вақти оралиғига қараб аниқлайди. Жониворлар емиш еганда бўйин мускуллари қимирлайди ва детектор автоматик тарзда фермер смартфонига ахборот юборади.

— Сигирларнинг иштаҳаси бўлмаса, демак, бу ҳайвоннинг соғлиги яхши эмас деганидир. Ушбу гаджетнинг асосий вазифаси, жониворларда касаллик ҳали энди бошланаётган босқичдаёқ фермерларни  огоҳлантиришдир, — дейди фермер Брайн Ютерап.

Брайн Ютерап, шу билан бирга фермасидаги сигирларга соғиш аппаратини жойлаштирган бўлиб, қурилма ҳар бир сигирдаги сут миқдори ва таркибини аниқлаб беради. Фермер бундай янги технологияни қўллай бошлагандан 6 ой ўтиб, сигирларининг  сут бериш даражаси 20 фоизга ошган.

Бундай тажриба бугун  Испанияда помидор, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирувчи хусусий фермер хўжаликларига қарашли иссиқхоналарда ҳам қўлланилмоқда. Бундай экспериментал иссиқхоналар махсус асбоблар билан жиҳозланган бўлиб, тупроқнинг намлиги, ўсимликларнинг ривожланиш тезлиги, иссиқхона ҳарорати ва бошқа кўрсаткичлар ҳақида маълумот тўплайди ва фермерга узатади.  Бундай асбоблар кўпроқ ва сифатли маҳсулот олишга, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам беради.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.