Янги Ўзбекистон боғи ва соҳибқирон Амир Темур музейига саёҳат

0
146
марта кўрилган.

Мустакиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида Тошкент шаҳрига сафар килдик. Шу сафар давомидаги таассуроларимни когозга туширгим келиб колди.

Набираларимни олиб, янги Ўзбекистон боғига бордик. У ерда ўзбек халқининг буюк тарихи акс этган манументларнинг мазмун- моҳиятини невараларимга гапириб бердим.

Ундан   Амир Темур музейига бордим. Музейга кириб чиптахонага якинлашдик. Шу ернинг ўзидаёқ  Ўзбекистонимиздаги кексаларга бўлган хурмат, кичикларга бўлган иззатнинг гувоҳи булдим.

Нафакада бўлганингиз учун сизга бепул ва мактабгача бўлган болаларга ҳам бепул дейишди.

Набираларим билан музейни мазза қилиб томоша килдим. Менинг бу музейда учинчи марта бўлишим. Ҳар гал у ердан янги — янги таассуротларни оламан. Айниқса,  набираларимга Амур Темур давридаги тангалар коллекцияси, қадимий миллий либослар ёкиб колди.

У ердан кайтар эканмиз метрога тушдик. Метродаги йўловчи ёшлар кексаларни ҳурмат қилишяпти. Дарров ўрнидан туриб, кексаларга ва болаларга жой беришяпти.

Шундай ажойиб Ватаним борлигидан фахрланиб кетдим.

Жумагул РЎЗМЕТОВА, Гурлан тумани

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.