Тошкентда электрон мусиқа фестивали ўтказилади

0
99
марта кўрилган.

Пойтахтимизда Италия, Франция, Украина, Грузия ва Россиялик продюсер ва диджейлар, шунингдек маҳаллий электрон саҳна вакиллари иштирокида 8 ва 9 июнь кунлари «Восход» электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

Тадбирдан  мақсад – кўнгилочар ёшлар туризмини янада ривожлантириш ва уни замонавий маданият трендларига тайёрлигини намойиш этишдир. Ушбу тадбир юртимизда дунёнинг турли мамлакатларидан электрон мусиқа ишқибозлари ва сайёҳлар учун очиқ бўлган мусиқа фестивалини мунтазам равишда ўтказишнинг дастлабкиси бўлади.

Фестиваль ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Акустика факультети» промоутерлик компанияси ҳисобланади.

Икки кунлик тадбир Мирзо-Улуғбек номидаги Марказий боғда бўлиб ўтади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.