Санкт-Петербургдаги Давлат Дин тарихи музейининг ноёб экспонатларидан бири сўфий устоз – муршиднинг Қуръон кўйлагидир.
У оқ рангли, пахтали матодан тикилган. Ўрта асрларда худди шундай туморли кўйлаклар совут тагидан кийилган. Уларнинг юзаси тўлиқ ёки қисман Қуръон матни, сеҳрли тўртбурчаклар, шиа ва тақво таърифлари, ибодатлар, сеҳрлар ҳақидаги ёзувлар билан қопланган.
Давлат Дин тарихи музейидан олинган нусханинг бутун юзаси араб тилидаги матн билан қопланган. Матннинг салмоқли қисмини Аллоҳнинг васфи ва исмлари (Аллоҳнинг 99 исми), басмала, шаҳада, Қуръон оятлари ташкил этади.
Музей коллекциясининг яна бир нодир экспонати — Муҳаммад пайғамбарнинг шиша идишдаги муқаддас сочлари — муй-мубодондир.
“Ўзбекистон маданий мероси Давлат Дин тарихи музейи (Санкт-Петербург) коллекцияларида” китоб-альбомида булар ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд.
GUJUM.UZ