2020 йилда Ўзбекистоннинг Хива шаҳри Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилиниши кутилмоқда. Шаҳар ушбу номга даъвогарлар рўйхатидан ўрин олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев маълум қилди.
Турк дунёси маданий пойтахти сифатида ҳар йили Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. 2018 йил ушбу ном Туркиянинг Кастамону шаҳрига насиб этган эди. 2019 йилда эса бу мақомга Қирғизистоннинг Ўш шаҳри эгалик қилмоқда.
Мазкур мақом Турксой халқаро маданияти ташкилоти томонидан берилади. Ташкилот Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон иштирокида 1993 йил 12 июлда ташкил топган. Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган. Ҳозирги вақтда ташкилотга 13 мамлакат аъзо.
Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати