Янги кашф қилинган сайёрада ҳаёт бўлиши мумкин

0
285
марта кўрилган.

Астрономлар қуёш тизимига яқин бўлган, катталиги тахминан Ерга ўхшаган янги сайёрани топдилар, деб хабар беради BBC ахборот хизмати.

Росс 128б деб номланган бу янги сайёра ёруғлик ўлчамида  11 йил узоқлиқда жойлашган  бўлиб, Ерга яқин бўлган иккинчи экзосайёрадир.

Ерга энг яқин бўлган Проксима  деб номланувчи сайёрада ҳаёт учун шароит йўқ. Чунки, Проксима энтаури деб аталган юлдузга яқин бўлган бу сайёрада радиация кучли.

Росс 128бга яқин бўлган юлдуз эса Проксима энтаурига ўхшамайди, бу юлдузни нисбатан анча ҳаракатсизлиги янги сайёрада ҳаёт бўлиши мумкин, деган тахминлар қилишга сабаб бўла олади.

“Росс 128бнинг атмосфераси таркибини аниқлашимиз  керак, булутларининг таркибига қараганда Ер каби суюқ сув бўлиши мумкин”, дейди Швейцариядаги Женева обсерваторияси олими Никола Астудилло-Дéфру.

Мазкур сайёранинг юлдузи бизнинг қуёшга қараганда кичикроқ. Радиация даражаси бизнинг Ердагига нисбатан бир озгина кучлироқ. Бу эса сайёра юзасининг ҳарорати Ерникига яқин деганидир.

 

Сурат BBC ахборот хизмати сайтидан олинди.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.