Зомин блогерлар нигоҳида

0
204
марта кўрилган.

 Жиззах вилоятида блогерлар учун сайёҳликни ривожлантириш мақсадида инфотур ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 254-сонли қарори ижросини таъминлаш, ҳудуднинг туризм салоҳияти, мавжуд имкониятлар ҳамда келгусида режалаштирилаётган халқаро лойиҳалар хусусида кенг жамоатчиликка маълумот етказиш мақсадида “Зомин – блогерлар нигоҳида” инфотури ташкил этилди.

Инфотур доирасида дастлаб Туризм ва спорт вазирлигининг маъсул ходимлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида ҳудуднинг туристик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди, сўнг Зомин давлат қўриқхонасининг Бахмал тумани ҳудудидаги экотуристик йўналиш бўйлаб саёҳат уюштирилди.

Айни вақтда қўриқхона ҳудудида 3 хил арча тури мавжуд. Бундан ташқари, “Қизил китоб”га киритилган ҳайвон ва қушлар, ўсимликларни ўзида мужассам қилган ҳудуддаги хилма-хиллик, тоза ҳаво инсон кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Ушбу эртакнамо гўшадан қайтган сайёҳлар меҳмон уйларида дам олиш билан бирга, маҳаллий таомларнинг тайёрланиш усуллари билан яқиндан танишишга ҳам муваффақ бўлишди.

Инфотур давомида тайёрланган пост ва материаллар ёшларимизга туманнинг экотуризм, гастротуризм, этнотуризм ва агротуризм салоҳиятини кенг намоён этиб, уларни Зоминга саёҳат қилишга ундайди.

 gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.