Сурхондарёда ўтадиган бахшичилик фестивалининг энг ёш бахшиси — 5 ёшда

0
382
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрда қабул қилган «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига биноан ҳар икки йилда Сурхондарё вилоятида Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши белгиланди.

Жорий йилнинг  5-10 апрелида Термиз шаҳрида ўтказиладиган «I Халқаро бахшичилик санъати фестивали» иштирокчиси Орибов Ғолибжон  2013 йил 29-сентябрда Сурхондарё вилояти, Музработ туманида туғилган. У ушбу фестивалда  энг ёш бахшиси сифатида иштирок этади. 

 Ғолибжоннинг зеҳни ўткир,  расм чизишга, уларни ҳар-хил рангларга бўяшга, шеър ёдлашга, қўшиқ айтишга ва рақсга тушишга жуда қизиқади. Устози Маҳаммад  Эшбоевдан бахшилик санъатининг сир-синоатларини ўрганиб келяпти.

Мавлуда АСҚАРХЎЖАЕВА

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.