Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрда қабул қилган «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига биноан ҳар икки йилда Сурхондарё вилоятида Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши белгиланди.
Жорий йилнинг 5-10 апрелида Термиз шаҳрида ўтказиладиган «I Халқаро бахшичилик санъати фестивали» иштирокчиси Орибов Ғолибжон 2013 йил 29-сентябрда Сурхондарё вилояти, Музработ туманида туғилган. У ушбу фестивалда энг ёш бахшиси сифатида иштирок этади.
Ғолибжоннинг зеҳни ўткир, расм чизишга, уларни ҳар-хил рангларга бўяшга, шеър ёдлашга, қўшиқ айтишга ва рақсга тушишга жуда қизиқади. Устози Маҳаммад Эшбоевдан бахшилик санъатининг сир-синоатларини ўрганиб келяпти.
Мавлуда АСҚАРХЎЖАЕВА