Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 162 миллион 177 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 364 мингдан зиёд киши вафот этган (16.05.2021 йил Европа вақти билан соат 17:02 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 658 585 янги ҳолати аниқланди. 12 034 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
163 миллион 072 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 379 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,574 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (24,684 миллиондан ортиқ),
Учинчи ўринда Бразилия (15,519 миллиондан ортиқ),
Тўртинчи ўринда Франция (5,769 миллиондан ортиқ),
Бешинчи ўринда эса Туркия (5,106 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 40 431, Ҳиндистонда 311 170, Бразилияда 85 536, Францияда 15 685, Туркияда эса 11 472 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
ЖССТга кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 264 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.