Маърифат улашиб

0
154
марта кўрилган.

“Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Хоразм вилоятида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Куни кеча Урганч шаҳридаги Маъмун университетида бўлиб ўтган ижодий учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гавҳар Убайдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова, Ханка туман газетаси бош муҳаррири, шоира Муҳаббат Сапаева, педогог, шоира Дурпошша Худойназаровалар иштирок этди.

Дастлаб меҳмонлар талабалар ва илмий изланувчилар учун яратилган шароитлар, имкониятлар билан танишдилар. Олти тилда маърузалар тинглаш имконияти бўлган замонавий конференция зали, ойнавандли ёруғ ҳамда кенг саранжом –саришта ўқув хоналари ва улуғвор ахборот-ресурс маркази меҳмон- ташвиқотчиларнинг эътиборини тортди.

 

Учрашув давомида маънавият вакиллари мутоланинг зиёли ва ижодкор инсон шахси шаклланишидаги аҳамияти, эл-юртга, оилага, миллий қадриятларга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашдаги ўрни, адабиёт, таржима санъати, таржимон маҳорати ва ижод йўллари хусусида фикр юритдилар, ўз асарларидан намуналар ўқиб бердилар.

Қизиқарли ва мазмунли ўтган учрашув сўнгида устоз журналист Раъно Зарипова университет кутубхонасига, талабаларга ўзининг “Она юртинг – олтин бешигинг” ва “Таржима санъати ва таржимон маҳорати” деб номланган китобларини тақдим этди.

Билимга чанқоқ ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Муҳаббат Хўжамуродова, журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.