Юнус Ражабий номидаги маҳалланинг китобхон ўқувчилари

0
42
марта кўрилган.

Мамлакатимиз пойтахтидаги Юнус Ражабий номидаги маҳаллада  “Китобхон ўқувчилар” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.  

Тадбирнинг мақсал-муддаоси жуда мантиқли. Маҳалла  ўқувчилари орасида китоб ўқишга бўлган муносабатни шакллантириш ва мутолаага бўлган қизикишларини янада юксалтириш мақсадида  ташкил этилди.

Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола”  нодавлат нотижорат ташкилоти, Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона марказининг Яккасарой туман филиали,  АТИБ “Ипак йўли”  банки Яккасарой филиали билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда 91 — мактаб ўқувчилари  ўзлари ўқиган китобларни тақдимот қилдилар.

Ўн беш ёшгача бўлган  китобхонлар ўзбек ҳалқининг севимли адиби Ғофур Ғуломнинг  “Шум бола”  асарини ва  16 ёшдан ошган юкори синф ўқувчилари жадид адабиётининг йирик намоёндаси Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг “Keчa va кундуз” асарларининг мазмун-моҳиятини гапириб,  жюри аъзоларининг мавзу юзасидан берган саволларига  жавоб бердилар. Асарларнинг муҳокамасида фаол қатнашган ўқувчилар  “Ипак йўли”  банки Яккасарой филиали томонидан  “Болалар энциклопедияси” китоби ва бошқа ўқувчиларбоп қимматбиҳо мукофотлар билан такдирландилар.

Менга умуман китобхон болаларнинг ўзи ўқиган китобнинг тақдимотидаги фаоллиги,  мушоҳадаси,  катталарга хос фикрлашга интилишлари жуда-жуда маъқул келди.  Ана шундай гўзал тадбирни, китобхон беллашувини  ўтказаётган маҳаллага ҳам минг рахмат, Чунки, бундай тадбирлар болаларни фикрлашга ва ўзи ўқиётган китоблардан  хулоса чиқаришга  ўргатади.  Жюри аъзоларини саволларига ҳам кўзлари чақнаб жавоб бераётгани, яна “мен ҳам шу саволга жавоб берсам бўладими”, дея тенгдошининг суҳбатига  қўшилиб мулоҳаза билдираётганининг ўзи гўзал.  

Танловни маҳалла кутубхонасида ўтказилганининг яхши томони шуки,  ўқувчилар маҳалла кутубхонаси билан танишиб кетишади ва ундан фойдаланишади.  Масканда 1000 дан ортиқ китоб бор.  Яна энг яхши томони шуки, барчаси кейинги  йиллар ичида чоп этилган китоблар бўлиб,  унинг тенг ярми жаҳон адабиётидан ўзбек тилига ўгирилган сара асарлардир.  Мамлакатимиз Президентининг ҳар бир маҳалланинг ўз кутубхонаси бўлиши кераклиги ҳақидаги  ташаббуслари айни муддао бўлди. Мен ҳам ушбу маҳалла кутубхонасидаги китоблардан фойдаланиб тураман.

Фақат битта эътирозим бор. Бундай беллашувлар  91- мактабнинг  кўпгина ўқувчи-тингловчилари иштирокида ўтказилса самараси янада таъсирлироқ бўларди, деб ҳисоблайман.

 Раъно ЗАРИПОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.