Қўлингизга, дилингизга тикангул санчилгандек бўлса ҳам эшаклар билан баҳслашманг

0
362
марта кўрилган.

МАСАЛ, Кунлардан бир кун эшак билан йўлбарс учрашиб қолибди.  Эшак йўлбарсга дебди: — Маза қилиб ўтладим. Ўтларнинг ранги кўклигига қара.

Йўлбарс жавоб берибди: — Маза қилган бўлсанг ош бўлсин. Бироқ,  ўтларнинг ранги  яшил!

Улар баҳслашиб қолишибди ва ўзаро жанжал келиб чиқибди.

Келишмовчиликни ҳал қилиш учун ўрмон шоҳи шернинг олдига боришибди. Улар ўрмондаги шер ўтирган жойга етиб бориши биланоқ, эшак йиғлай бошлабди: — Жаноби олийлари, ўтнинг кўк эканлиги ростми?

Шер жавоб берибди: — Ҳа, ўтлар кўк.

Эшак хурсанд бўлиб давом этибди: — Йўлбарс гапимни рад этиб, мен билан баҳслашяпти, мени безовта қиляпти. Илтимос, уни жазоланг.

Ҳайвонлар шоҳи қарорини эълон қилибди: — Йўлбарс жазоланади. У 5 йил сукут сақлашга маҳкум! 

Эшак хурсанд бўлиб сакраб кетибди ва мамнунлик билан такрорлабди: — Майсалар кўк, ўтлар кўк …

Йўлбарс жазодан норози бўлиб, шердан сўрабди: — Жаноби олийлари, нега мени жазолаяпсиз? Майсалар яшил эмасми?

Шер жавоб берибди: — Дарҳақиқат, ўтлар яшил.

Ҳайрон қолган йўлбарс яна  сўрабди: — Унда нега мени жазолаяпсиз?

Шер жавоб берибди: — Сени жазолаганимнинг ўтлар кўк ёки яшил эканлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сен олган жазо шунинг учунки, йўлбарс каби жасур ва ақлли ҳайвон эшак билан баҳслашиб вақтини беҳуда ўтказмайди. Ва кейин менинг олдимга бундай мурожаат билан келмайди. Энг ёмони ҳақиқатни ўйламай, фақат ўз ғалабасини ўйлайдиган аҳмоқ билан баҳслашишдир.

Қиссадан ҳисса: Ҳеч қачон беҳуда баҳсларга вақт сарфламанг! Шундай одамлар борки, уларга қанчалик далиллар келтирманг, хатосини тан олмайди. Улар хоҳлаган ягона нарса — бу нима бўлишидан қатъи назар ўз гапини ўтказиш!

Мадинахон ТОПИЛОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.