Навоий ҳазратларининг асарларини ўрганишнинг янги усули экан… Қисқа сатрларда аллома асарларининг мазмун-моҳияти акс этиб турибди.
“Насойим ул-муҳаббат” келур сочингдан,
“Мажолис ун-нафоис” – ўлтирар жойинг.
“Маҳбуб ул-қулуб”сан, ишонгил, чиндан,
“Хазойин ул-маоний” – буткул чиройинг.
“Назм ул-жавоҳир”дир сўзларинг албат,
“Сабъати абҳур”га йўйдим кўзингни…
Хўп де, бир ҳўплайин васлингдан, фақат
“Мезон ул-авзон”га солма ўзингни!.
2013 йил
©Рустам МИРВОҲИД