Боғотлик 12 ёшли шахматчи қиз катталар мусобақасида ғолиб бўлди

0
215
марта кўрилган.

Боғот туманидаги 23-сон мактаб ўқувчиси Шаҳризода Олимбоева катталар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган Хоразм вилояти Олий лигасида ғолиб бўлди.

Шаҳризода ўзининг ёши тоифасида вилоятнинг бир неча бор чемпиони бўлиб, 2020-2021 йилларда  хотин-қизлар Олий Лигаси ғолиби, Республика ва халқаро турнирлар совриндори бўлиб келмоқда. 

 У Хоразм вилояти Олий лигасида Боғот туманидан ғолиб бўлган илк шахматчидир, дея хабар беради Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.