Иқтидорли ёшлар-юрт келажаги!

0
832
марта кўрилган.

 Ёшлар куни муносабати  билан Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази  ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик — танлови бўлиб ўтди.

Танловда “Билим” АКМда  бир неча йилдан бери самарали  фаолият олиб борган 7-нафар  30-ёшгача бўлган ходимлар қатнашди.  Кўрик — танлов иштирокчилари ҳакамлар томонидан саралаб олинди. Ёшлар етакчилик салоҳияти, жамоат ишларида фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлиги эътиборга олиниб танланди.

 Беллашувда Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати бош мутахассиси Ж.Низомиддинов 1-ўрин, ушбу бўлим мутахассиси  М.Мавлонова 2-ўрин, Йиғма электрон каталог сектори мудири  М.Мирзаҳошимова 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Ғолибликни қўлга киритган ёшларга “Билим” АКМ директори Ҳ.Қ. Каримова томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Madina MAVLONOVA, Toshkent shaҳar “Bilim” axborot-kutubxona markazi mutaxassisi 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.