Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик — танлови бўлиб ўтди.
Танловда “Билим” АКМда бир неча йилдан бери самарали фаолият олиб борган 7-нафар 30-ёшгача бўлган ходимлар қатнашди. Кўрик — танлов иштирокчилари ҳакамлар томонидан саралаб олинди. Ёшлар етакчилик салоҳияти, жамоат ишларида фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлиги эътиборга олиниб танланди.
Беллашувда Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати бош мутахассиси Ж.Низомиддинов 1-ўрин, ушбу бўлим мутахассиси М.Мавлонова 2-ўрин, Йиғма электрон каталог сектори мудири М.Мирзаҳошимова 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Ғолибликни қўлга киритган ёшларга “Билим” АКМ директори Ҳ.Қ. Каримова томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
Madina MAVLONOVA, Toshkent shaҳar “Bilim” axborot-kutubxona markazi mutaxassisi