Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида янги терминал иш бошлади

0
165
марта кўрилган.

Бугун, 15 июнь куни Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида 1 соат ичида 1200 нафаргача бўлган йўловчиларга хизмат кўрсата оладиган янги залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди,  дея хабар бермоқда «Uznews».

Янги терминал муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда «қизил» ва «яшил» йўлаклар, 4 та юк лентаси, паспортни назорат қилувчи 24 та пункт, иккита валюта алмаштириш пунктлари, иккита «Duty free» дўкони ва иккита кафе-бар мавжуд.

Таъкидлаш жоиз, янги терминалда паспорт назоратидан ўтиш вақти 7-10 дақиқагача қисқаради (аввал бу жараёнга 15-20 дақиқа кетарди).

«Янги залнинг очилиш кунида авиакомпания ходимлари ва ОАВ вакиллари Сеул–Тошкент йўналишида учиб келган 243 нафар йўловчиларни кутиб олишди», дейилади хабарда.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.