Бугун, 15 июнь куни Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида 1 соат ичида 1200 нафаргача бўлган йўловчиларга хизмат кўрсата оладиган янги залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Uznews».
Янги терминал муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда «қизил» ва «яшил» йўлаклар, 4 та юк лентаси, паспортни назорат қилувчи 24 та пункт, иккита валюта алмаштириш пунктлари, иккита «Duty free» дўкони ва иккита кафе-бар мавжуд.
Таъкидлаш жоиз, янги терминалда паспорт назоратидан ўтиш вақти 7-10 дақиқагача қисқаради (аввал бу жараёнга 15-20 дақиқа кетарди).
«Янги залнинг очилиш кунида авиакомпания ходимлари ва ОАВ вакиллари Сеул–Тошкент йўналишида учиб келган 243 нафар йўловчиларни кутиб олишди», дейилади хабарда.