Оксана Чусовитина профессионал фаолиятини якунламай туриб Халқаро гимнастика шон-шараф залига киритилган ер юзидаги ягона гимнастикачи!

0
204
views

 Жаҳон спорти тарихида ёрқин из қолдира олган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина  43 ёшга тўлди.

1992 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, 2008 йилги Пекин Олимпиадаси вице-чемпиони, уч карра  жаҳон чемпиони, Европа чемпионати ва Осиё ўйинлари ғолиби Оксана Чусовитина Ўзбекистоннинг фахридир. У еттита ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) бўлиб,  ушбу кўрсаткич орқали Гиннес рекордлари китобига ҳамда Халқаро гимнастика шон-шараф залига киритилган. Эътиборлиси, Чусовитина профессионал фаолиятини якунламай туриб Халқаро гимнастика шон-шараф залига кирган ер юзидаги ягона гимнастикачи ҳисобланади.

Оксана Чусовитинанинг хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвони эгаси, шунингдек «Дўстлик», «Меҳнат шуҳрати» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан тақдирланган. 

Ўзбекистоннинг афсонавий юлдузи Оксана Чусовитина қутлуғ айёми билан  gujum. uz сайти таҳририяти ҳам қутлайди.

Раъно Сапоева

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here