Таиландда ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда . Слалом баҳсларидан сўнг байдарка ва каное бўйича мусобақаларда спортчиларимиз куннинг биринчи ярмидаги дастурда 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 11 та медални қўлга киритишди.
Буенос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Гулбаҳор Файзиева катталар тоифасида ҳам қитъа биринчилигининг олтин медалига сазовор бўлди.
Спортчиларимиз куннинг иккинчи ярмида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яна 6 та медалга сазовор бўлишди. Ёш каноечиларимиздан тузилган тўртлик экипаж ўз ёш тоифаларида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ҳисобига яна 4 та кумуш ва 1 та бронза медаллари ҳам ёзиб қўйилди.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.