Ўзбекистонда илк маротаба “Youth techno art — 2019” болалар техник ижодкорлиги халқаро фестиваль-танлови ўтказилади

0
247
марта кўрилган.

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 24-27 июль кунлари ўқувчиларнинг робототехника, мехатроника ва инженерлик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида илк маротаба “Youth techno art — 2019” болалар техник ижодкорлиги халқаро фестиваль-танлови ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Ҳозирда ушбу фестиваль-танловга қизиқиш билдириб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Иордания давлатларининг иштирокчилари томонидан талабномалар берилган.

Фестиваль-танловда иштирок этиш учун талабгорлар www.technofest.uz сайтидан 2019 йил 10 июлга қадар рўйхатдан ўтиши лозим.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.