Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 24-27 июль кунлари ўқувчиларнинг робототехника, мехатроника ва инженерлик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида илк маротаба “Youth techno art — 2019” болалар техник ижодкорлиги халқаро фестиваль-танлови ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар беради.
Ҳозирда ушбу фестиваль-танловга қизиқиш билдириб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Иордания давлатларининг иштирокчилари томонидан талабномалар берилган.
Фестиваль-танловда иштирок этиш учун талабгорлар www.technofest.uz сайтидан 2019 йил 10 июлга қадар рўйхатдан ўтиши лозим.