Бирлашган Араб Амирликларида пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги мусобақаларида аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Роза Қўзиева 110 кг натижа кўрсатиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Роза Қўзиева Индонезияда ўтказилган Параосиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, у 2018 йилда Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган «Миллий спорт мукофоти» тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг энг яхши паралимпиячиси сифатида эътироф этилган эди.
Спортчиларимиз мусобақада мураббий Фазлиддин Умирзоқов мураббийлигида иштирок этишмоқда.