Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Императорига табрик йўллади

0
242
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг бир юз йигирма олтинчи Императори сифатида тахтга ўтиргани муносабати билан Япония Императори Нарухитога самимий қутловлар ва энг эзгу тилаклар битилган мактуб йўллади,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.   

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Нарухитонинг «Рейва» деб ном олган ҳукмронлик даврида Япония барқарор ва уйғун ривожланишига, мамлакатнинг жаҳондаги етакчи ўрни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

«Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади», — деб таъкидлаган Президентимиз ўз қутловида.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here