Заҳро Ҳасановани ёш китобхонлар яхши билишади. Чунки унинг шеърлари танловларда ғолибликка эришиб, болаларнинг ёзги оромгоҳларида гимн сифатида янграган.
Шоиранинг “Зукко алифбо”, “Кутилмаган совға”, “Топишмоқ ва тез айтишлар”, “Кўзмунчоғим” каби китобларидаги айрим ҳикоя ва шеърлари мактаб дарсликлари ҳамда мактабгача таълим дастурларидан жой олган.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида ижодкорнинг «Китоб – сен осмонимсан» деб номланган яна бир шеърлар тўплами «Azmir nashr print» нашриётида чоп этилди. Мамлакатимиз раҳбари болалар адабиёти ҳақида қайғураётган бир паллада беғубор олам, уларнинг руҳияти, кайфияти акс этган шеърлар жамланмаси шунга жавоб бўлади, деб ўйлаймиз.