Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилишга оид Президент Қарори

0
281
марта кўрилган.

Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли психиатрия ёрдами кўрсатишни ташкил этиш, руҳий ҳолат бузилишининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш тизимини янада ривожлантириш мақсадида “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида​”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига 2019 йил 13 февраль куни Ш.Мирзиёев томонидан имзо қўйилди.  

Ушбу ҳужжатда “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепцияси” ва Концепциянинг 2019-2020 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар  1 ва 2-иловага мувофиқ тасдиқланди ҳамда концепциянинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

 Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимларини киритилганлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва киритишда аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари функциялари ҳамда ваколатлари аниқ чегараланишини назарда тутиши лозимлиги ҳам кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор мақсадлари ва вазифаларини, шунингдек, Концепция ва Комплекс чора-тадбирлар ижросининг боришини ёритиш бўйича мақолалар ва мавзуга доир телекўрсатувлар ташкил этиш ҳам юклатилган.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.