АНЖИРНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

0
17009
марта кўрилган.

Халқ табобатида анжир жигар, талоқ ва ўпка яллиғланишини даволаш да кенг қўлланилган. Илмий тиббиётда ҳам бу мева кенг фойдаланилади.

Анжирнинг ўзига хос хусусияти шуки, унинг шинниси асал каби кўп қиррали таъсирга эга.

Анжир меваси сийдик ҳайдашда ишлатилади. Шунингдек, кўп терлашнинг ҳам олдини олади.

 Енгил заҳарланишни анжир билан даволаш мумкин. Чунки, унинг таркибидаги моддалар ошқозон-ичак фаолиятини яхшилаб, ундан заҳарни ҳайдаб чиқаради, натижада буйрак ва жигар фаолияти яхшиланади.

Томоқ оғриғи ва йўталда анжирнинг устига иссиқ сут қуйиб, ярим соат димлаб, овқатдан олдин беморга ичирилади.

Бу неъматнинг иситмани тушириш хусусиятига ҳам мавжуд. Бунинг учун  беморга қуритилган анжир мевасидан дамлама ичириш керак.

Анжир қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Шу сабабли у юрак қон-томир хасталиклари ва семиришнинг олдини олувчи воситадир.

Ушбу неъмат  таркибида катта миқдорда темир моддаси мавжудлиги туфайли камқонликда кони фойда.

Анжирдан тайёрланган шарбат колит касаллигига ҳам даво, ични юмшатади. Ҳатто анжир мураббосини иссиқ чойга солиб ичилса айни натижага эришиш мумкин.

Сутда қайнатилга анжир мевалари йирингли яраларга босилса, улар тезроқ пишиб, ёрилади.

Агар қўл ёки оёғингизда қадоқларингиз бўлса, тунда уларнинг устига анжир мевасини кесиб, боғланг. Тез орада қадоқлар кўчиб тушади.

Анжирнинг ножўя таъсири ҳам йўқ эмас, қандли диабет, подагра ва ўткир ошқозон-ичак касалликларида тавсия этилмайди.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.