Аспириннинг тарихи ва бугуни

0
2395
марта кўрилган.

Аспирин бугунги кунда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан энг муҳим дори воситалари рўйхатига киритилган. Бу дори воситаси юз йиллик тарихга эга. Дунёдаги барча мамлакат  одамлари томонидан кенг қўлланилмоқда.

Олимлар   Шарл Фредерик Жерар мажнунтол илдизидан  1853 йилда ацетилсалициловой кислотани синтез қилган. Олим  Феликс Хоффман 1897 йилда ундан аспирин дори воситасини исътемол учун яратган. Икки йил ўтиб, ушбу дорининг биринчи гуруҳи аптекаларга тарқатилган. У ҳароратни туширувчи, шамоллашни даволавчи, оғриқ қолдирувчи восита сифатида  кенг қўлланилади. Унинг кенг қўлланилишига сабаб нафақат арзонлигида, балки самарали ва кутилган натижани беришидадир.

Шунингдек юрак томир касалликларидани олдини олишда ҳам қўлланилади. Кейинги пайтда унинг кўкрак раки ва тўғри ичак ракининг олидини олиш хусусиятлари ҳам аниқланди. 

Энг асосийси  дори воситасини тўғри ича билиш лозим.  Аввало врач билан маслаҳатлашиб қай тартибда ва қанча миқдорда исътемол қилишни сўраб олиш лозим. Уни таркидида кафеин бўлган яъни чой, кофе, кока- колалар билан ичиш мумкин эмас. Уни бир стакан минерал, оддий сув ёки сут билан  ичган маъқул.  У сувда тез эрийди ва таъсири тезлашади.

Шуни билиш керакки, аспирин ошқозон шиллиқ пардасига салбий  таъсири эътиборга олиниб усти қопланган. Уни оч қоринга ичиб бўлмайди. Фақат овқатдан кейин қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Аспирин кейинги пайтда кометологияда ҳам кенг қўлланилаяпти. 

Масалан, ҳуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради. Аспирин дориси шамоллашни олиш хусусиятига эга бўлганлиги боис, юздаги ҳуснбузарларни камайтириб, терини тинчлантиради. Бунинг учун 2-3 дона аспирин таблеткасини майдалаб, лимон суви билан аралаштиринг ва юзингизга суринг. Бир дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу суртмани қуёшга чиқишдан олдин суртиб чиқиш мумкин эмас.

Ҳашаротлар чаққанида суртилса…Аспирин ҳашаротлар чаққанида келиб чиқадиган шиш ва қичималарнинг олдини олади. Бунинг учун бир дона таблетканинг қобиғини ювиб ташлаб, фақат ичини 4 томчи сувга қўшиб, малҳам ҳолатига келтиринг. Суртмани чақилган жойга қўйиб бир неча дақиқа ушлаб туринг.

Юзни майин ва силлиқ қилиш мақсадида ниқоб тайёрлаш учун етти дона қобиқсиз аспирин таблеткасига 3 қошиқ йогурт ёки сметана ва  бир  қошиқ асал қўшиб обдон аралаштирилади. Ниқобни юзга сургач, 3-5 дақиқадан кейин ювиб ташлади. Ушбу ниқоб юз терисидаги тешикчаларни кичрайтиради, силлиқлаштиради ва текислайди.

Қазғоқларни бартараф этиш учун 2 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир марта ювиш учун мўлжалланган шампунга қўшиб бошингизни ювинг.

 Оёқдаги қадоқларни кетказади. Бунинг учун етти дона аспирин таблеткасини майдалаб бир қошиқ лимон сувига аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани пошнангизга қўйинг ва иссиқ ҳолатда ушлаб туринг. 10 дақиқадан сўнгра ювиб ташланг.

Сочларни мустаҳкамлайди. Бунинг учун бир пластинка аспиринни бир пиёла илиқ сувга аралаштиринг, ҳосил бўлган маскани бошингизни ювгандан кейин яхшилаб суртиб чиқинг. Ўн беш дақиқадан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Сочларингизни нафақат мустаҳкамлайди, балки у жилоланиб ялтирайди.

Кийимлардаги тердан пайдо бўлган доғларни кетказиш учун аспирин доналарини сувда эритиб ўша жойига суртиб кечасига қолдиринг. Кейин одатдагидек ювиб ташлашсиз ва у асл ҳолатига қайтади.

Ваннани тозалаш учун беш дона аспирин таблеткасини тозалаш воситасига қўшиб унга суртиб қўйинг. Ярим соатлардан кейин ваннани юмшоқ губка билан ювиб ташланг.

Атиргулларнинг умрини узайтиради. Гулдонга бир дона аспиринни ташланг. У сувда бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди. Фақат, барча гулларни эмас. Бунда гулларнинг хусусиятига ҳам қаралади. Баъзи гуллар нардонликни эмас, ширинликни хуш кўради. Бунга ҳам эътибор  бериш  керак.

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира Бекчанова ва Дилбар Бекчанова

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.