БАҲОРИЙ КЎКАТЛАР  МАВСУМИ КЕЛДИ

0
1224
марта кўрилган.

Баҳор келиши билан баъзи кишилар ўзини лоҳас сеза бошлайди. Тез чарчаб қолади. Бу эса инсон иммун тизимининг пасайганидан дарак беради.

Халқ тили билан айтганда “илик узилди” даври дейилади.  Бундай пайтда инсон танаси турли вирусли касалликларга тез чалиниб қолиши мумкин. Бу каби кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида  ўй бекаларимиз  баҳорий неъматларга алоҳида эътибор бериши керак.

Яшил салат барги, кўк пиёз, янги узилган сармисоқпиёз,  ялпиз, райхон, исмалоқ,  шивит, кашнич ва бошқа кўкатлардан тайёрланган салатлар деярли ҳар куни дастурхонимизда бўлиши керак. 

Пиширилмаган майдалаб кесилган сабзи, карам, лимон  каби турли хил неъматлар ҳамҳар куни  истеъмол қилиш керак.

 Шунингдек, уй бекаларимиз  юртимизда ўсадиган баҳорий  кўкатлардан чучвара, самса, гўмма, кўкатли нон, манти каби мазали таомларни тайёрлаб оила аъзоларини хушнуд     қилишлари мақсадга мувофиқдир.

Муҳаббат Хўжамуродова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.