БАНАН — ҚУВВАТБАХШ ИЧИМЛИКЛАРДАН ҲАМ КУЧЛИРОҚ МЕВА

0
171
марта кўрилган.

АҚШнинг Шимолий Каролина университетида фаолият олиб борувчи тадқиқотчилар изланишлари натижасида тетиклаштирувчи хусусиятга эга бўлган энг кучли мевани аниқладилар.

Тадқиқот давомида кўнгилли велопойгачилар икки гуруҳга ажратилди ва бирига махсус спорт ичимликлари, иккинчисига эса оддий бананлар берилди. Натижада банан ҳар қандай қувватбахш ичимликлардан кучлироқ таъсирга эга эканлигини аниқлашди.

Мева ўз таркибида юқори миқдордаги клетчатка, калий, В 6 гуруҳидаги витаминлар ва антиоксидантларни сақлайди. 

Бундан ташқари бананлар таркибида фойдали шакарлар (сахароза, фруктоза, глюкоза) ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳеч қандай зиёнсиз организм тонусини оширади.

Энг асосийси, она табиат эҳсони — табиий неъматлар шифобахшлиги яна бир бор тасдиғини топган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.