Болалар миллий тиббиёт марказида ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

0
255
марта кўрилган.

Мамлакатимизда болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини юқори босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили барпо этилган Болалар миллий тиббиёт марказида бугунги кунда  бемор болажонлар саломатлигини тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Малакали чет эл шифокорларини таклиф қилган ҳолда муассасада ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

Куни кеча марказга Франциянинг Нант университети клиникасининг болалар юрак нуқсони ва кардиология бўлими раҳбари профессор Оливье Барон келди. 18 июндан 27 июнга қадар мамлакатимизда бўладиган профессор шу қисқа вақт ичида юрагида нуқсони бор бир қанча болажонларни операция қилиши, ўзбекистонлик ҳамкасбларига шу йўналишда маҳорат дарслари олиб бориши режалаштирилган.

Малакали профессор томонидан операция бўлиши кутилаётган болалар орасида “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари ҳам борлиги эътиборга молик.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби  

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.