Болаларда сколиоз она қорнидаёқ пайдо бўлади. Кўплаб хомиладор аёллар газли ичимликлар ичишади. Бу эса ҳомила умуртқаси ривожланмай қолиши, нуқсонлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Шунингдек, болани бешикка белашда ҳам гап кўп. Болани бешикка ётқизаётганда эҳтиёткор бўлиш керак. Бешикда болани тагига қўйилган бешикдаги кўрпача текис жойлаштирилиши лозим. Чунки бешикка болани қандай ётқизсангиз, умуртқаси шундай ривожланади.
Фарзанднинг тўғри овқатланишига ҳам эътибор берилиши ҳамда жисмоний машқларни мунтазам бажариб борилиши ҳам қоматни текис ривожланишига ёрдам берадиган омиллардир.
Ш. БЕКЧАНОВА, олий тоифали врач, тиббиёт фанлари номзоди