Болалардаги яссиоёқликни даволаш

0
228
марта кўрилган.

Яссиоёқлик (плоскостопие) болаларда жиддий касалликдек туюлмасада, хар хил асоратлар келиб чикади. Улғайганда узоқ юролмайдиган, тез толиқадиган, болдирларида кучли оғриқларни ҳис қилади. Уни даволаса бўладими деб сўрашади.   Албатта бўлади!

Унга дори воситалари шарт эмас. Ота-онага ҳафсала ва ўз  боласига эьтибори керак. Буни бола  гўдаклигида-ёқ  бошласа натижаси самарали    бўлади. Одатда соғлом оёқ ост кисмининг ички томони умумий ост кисмига нисбатан ўйиқроқ бўлиши керак.  Яссиоёқликда ушбу ички томон йўқ бўлади ёки жуда кам қисмни ташкил этади.

Болаларда яссиоёқликни олдини олиш учун бола туғилган илк кунларидан муолажани  бошлаш лозим.  Бола оёқ остини мушакларини чиниқтириб, енгил уқалаш лозим.

Шунингдек, нуқтали  массаж ҳам яхши самара беради.   Бош бармоқ билан  енгил босим қилиш(точичный массаж) мумкин. Болдир ва товон мушаклари массажини оналар ўзлари ҳам ҳар куни 10 минутдан қилиши мумкин.  Бунда болдирларни уқалаш пастдан юқорига қараб амалга оширилади. 

Шунингдек, гўдак юра бошлагандан кейин ёз кунларида  тупроқ ва қумда оёқ яланг юришга ўргатиш керак.  Бу табиий муолажа яссиоёқликка фойда бўлиш билан бирга боланинг ердан куч олишига ҳам имконият яратади.

Яна яссиоёқликка фойда бўладиган махсус оёқ кийимлар ҳам бор. Ортопедик пойафзалларни боланинг размерига ва йил фаслларига  қараб махсус тикиб беришади. Бу ҳам жуда  фойдали! 

Солийжон БЕКЧАНОВ, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.